Life Style
06.08.2025
464

Мазкур мeморандум ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ҳамда ундан фойдаланиш соҳасида самарали ҳамкорлик олиб боришга қаратилган.
Меморандум доирасида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан тайёрланган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган кўрсатувлар, ҳуқуқий шарҳлар ва медиа маҳсулотларини “Sevimli TV” орқали кенг жамоатчиликка етказиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш устувор вазифа саналади. Айниқса, бу борада тажрибали мутахассислар билимига таяниш ижобий самара беради.
Албатта, ҳуқуқий ахборотга оид маълумотларни алмашиш, ҳамкорликда содда, равон ва халқчил ҳуқуқий кўрсатувларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, шу орқали жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.