Ҳуқуқ
30.06.2026
287

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва турмуш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жорий этилган “Аёллар дафтари” тизими ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий кўмакка муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ҳамда уларни манзилли қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга турли имтиёзлар, моддий ёрдамлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича имкониятлар яратилмоқда. Бу эса уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, жамиятдаги фаоллигини ошириш ва ижтимоий муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
– “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ёки уларнинг вояга етмаган фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари “Аёллар дафтари” жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади;
– “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат театрларининг спектаклларига бепул киритилади;
– хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (“Аёллар дафтари” жамғармаси) ташкил этилган;
– “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга;
– маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади;
– ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар сақлаб қолинади;
– уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳамда жойлардаги ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.