currencies image

12 456,25 UZS

45,26

usd

currencies image

14 461,71 UZS

223,82

eur

currencies image

158,36 UZS

0,02

ru



АсосийЯнгиликларБир шаҳодатнома можароси ёхуд синфидан қолдирилган спортчи қиз

Бир шаҳодатнома можароси ёхуд синфидан қолдирилган спортчи қиз

#NoComment

calendar

20.05.2025

eye

158

Бир шаҳодатнома можароси ёхуд синфидан қолдирилган спортчи қиз

Адлия идораларига баъзан шундай мурожаатлар тушадики, бунда фуқаронинг ҳақлигию, ҳуқуқбузар томоннинг ноҳақлигини ҳатто ҳуқуқшунос бўлмаган одам ҳам тушунади. Бундай ҳолат таълим масканларида юз бераётгани ачинарли ҳолат. Масалан, Навоий олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракати билан бир ўқувчи “синфидан қолиб кетган” бўларди. 

Энг ҳайратланарли томони шуки, ўқувчи З.Собиржонова айнан Навоий олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш марказ директорининг тегишли бўйруқлари билан 2024 йилнинг май-июнь ойларида аввалига Тошкентдаги “Дукент” спорт ўқув комплексида мусобақага тайёргарлик кўрган, кейинроқ Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган спорт мусобақаларига қатнашган. Навоийга қайтиб, янги ўқув йили бошланганида мактаби унга давлат аттестасия имтиҳонларидан қолиб кетгани ва шаҳодатнома ололмаслиги хабарини берган.

Навоий шаҳар адлия бўлимига спортчи қизнинг отаси Суннат Орзиев қизи З.Собиржонова мактабидан шаҳодатнома ололмаётганлиги ва Навоий олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш ва уларга мажбурият юклаш юзасидан мурожаат қолдирди. Ўз ўрнида адлия ходимлари фуқаро Суннат Орзиевнинг манфаатида унинг вояга етмаган қизи З.Собиржонованинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясида Навоий туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритди.

Суд қонуний қарор чиқарди. Навоий олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мансабдорларининг ҳаракати қонунга хилоф деб топилди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зиммасига З.Собиржонованинг 9-синф тугатганлиги тўғрисида шаҳодатнома бериш мажбурияти юкланди. Аслида ўқувчи давлат аттестация имтиҳонларини вақтида топшириши мумкин эди, агар уни марказ мусобақаларга жўнатмаганида... Аммо, бир вақтнинг ўзида ҳам мусобақа бориш, ҳам давлат имтиҳонларини топшириш мумкин эмаслиги кундек равшандир. Энг қизиғи, бу марказ ўқувчиларни спортга тайёрлайди. Ҳуқуқий саводхон ота эса бу борада қизи ҳақ-ҳуқуқларини бир йил давомида кечикиб бўлсада тиклади.  

Ширинбек ОЧИЛОВ, 
Навоий вилоят адлия бошқармаси
бош маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 146

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 095

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
815

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
775

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.