Ўзбекистон
17.05.2024
288
Агар жисмоний шахс жисмоний шахсдан пул маблағи олган бўлса, унда бу даромад солиққа тортилмайди ва жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этилмайди.
Агар жисмоний шахс хорижий юридик шахсдан даромад олган бўлса, у ҳолда ушбу даромад 1 апрелгача тақдим этилиши керак бўлган декларация асосида солиққа тортилади.
Тижорат банклари солиқ органларига хорижий юридик шахсдан жисмоний шахснинг ҳисобварағига чет элдан келиб тушган маблағлар тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни тақдим этади.
Агар солиқ тўловчи 1 апрелгача ушбу даромад бўйича декларация тақдим этмаса, солиқ органи ўзида мавжуд маълумотларга асосланиб солиқ ҳисоблайди ва бу ҳақда солиқ тўловчини хабардор қилади. Ҳисобланган солиқ тўғрисида батафсил маълумот акс эттирилган хабарномалар солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Бунда солиқ суммаси 1 июнгача тўланиши лозим.
Агар солиқ тўловчининг ҳисобланган солиқ суммасига эътирози бўлса ва тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлса, у ҳолда ушбу ҳужжатларни илова қилган ҳолда my3.soliq.uz сайти орқали қайта декларация тақдим этиши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.