currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДавлат грантида ўқиган битирувчиларга уч йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Давлат грантида ўқиган битирувчиларга уч йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистон

calendar

18.03.2026

eye

54

Давлат грантида ўқиган битирувчиларга уч йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонда олийгоҳларни давлат гранти асосида тамомлаган битирувчилар учун белгиланган камида уч йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин. Бу бўйича “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш киритиш таклифи жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Амалдаги қарор билан 2005 йилдан бери давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага қабул қилинганларга камида уч йил ишлаб бериш шарти қўйиб келинади.

Таклифга кўра, мазкур талабни бекор қилиш назарда тутилмоқда. Унинг ўрнига битирувчининг ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан алоҳида белгиланиши қайд этилган. Қарордаги “камида уч йил” жумласи ўрнига “мажбурий” сўзини киритиш таклифи берилган.

Шу билан бирга, бир неча бандларга техник ўзгартишлар киритиш ҳам белгиланяпти. Масалан, битирувчиларни “доимий яшаш жойи” бўйича ишга тақсимлаш тартиби “яшаш жойи” деган сўзлар билан алмаштирилиши таклиф қилинган. Қарор муҳокамаси 26 мартгача давом этади. Ҳужжат маъқулланса, эълон қилинган кундан бошлаб расман кучга киради.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 394

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 119

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
903

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
881

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.