Ҳуқуқ
11.11.2025
191

Мамлакатимизда қонунийликни мустаҳкамлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш сифатини яхшилаш, талабнома-даъво ишларини юритишда юридик хизматнинг роли ва жавобгарлигини ошириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Давлат органлари ва ташкилотларида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар шароитида юридик хизматларнинг ўрни ва роли беқиёс аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган юридик хизмат ходимларини рағбатлантириб бориш мақсадида амалдаги қонунчиликда қандай чоралар белгиланганлиги юзасидан саволлар ва жавобларни ҳукмингизга ҳавола қилсак.
1. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига алоҳида тарзда мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмат учун устамалар бериладими?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражаларини бериш, кўп йиллик хизмат учун устамаларни тўлаш тартиби татбиқ этилади.
2. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари қандай ҳолларда берилади?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ айрим истисноларни инобатга олган ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.
3. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига қандай мартаба даражалари ва кимлар томонидан берилади?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ давлат адлия маслаҳатчисининг 2 ва 3-даражали мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳамда 3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан берилади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига бериладиган мартаба даражаларидан келиб чиқиб, уларга бирон-бир устама ҳақ тўланадими?
– Албатта тўланади. Бунда устама ҳақ эмас, балки қўшимча ҳақ тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари белгиланган бўлиб, ушбу миқдорлар юридик хизмат ходимига берилган мартаба даражасига боғлиқ бўлади.
4. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари қанчани ташкил қилади?
– Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари қуйидагича белгиланган:
|
Мартаба даражаси |
Лавозим маошларига фоизларда қўшимча ҳақ миқдори |
|
3-даражали юрист |
15 |
|
2-даражали юрист |
16 |
|
1-даражали юрист |
16 |
|
3-даражали адлия маслаҳатчиси |
17 |
|
2-даражали адлия маслаҳатчиси |
17 |
|
1-даражали адлия маслаҳатчиси |
18 |
5. Давлат органи ва ташкилотининг юридик хизмати ходимларига кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов қанча миқдорни ташкил қилади?
– Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари лавозим маошига нисбатан фоизларда белгиланади ва қуйидаги миқдорни ташкил қилади:
|
Юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи: |
||
|
2 йилдан 5 йилгача бўлганда |
— |
5% |
|
5 йилдан 10 йилгача бўлганда |
— |
10% |
|
10 йилдан 15 йилгача бўлганда |
— |
15% |
|
15 йилдан 20 йилгача бўлганда |
— |
20% |
|
20 йилдан 25 йилгача бўлганда |
— |
25% |
|
25 йилдан ортиқ бўлганда |
— |
30% |
6. Айрим давлат органларида махсус унвон бериш тартиби амал қилиб, бундай давлат идораларида ҳам юридик хизмат фаолият олиб боради. Уларга ҳам бошқа давлат идораларда ишловчи юридик хизмат ходимларига бериладиган мартаба даражалари учун назарда тутилган тўловлар тўланадими?
– Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига ушбу қарор билан белгиланган мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари тизимида ҳарбий ва махсус унвонлар (малака тоифалари, дипломатик даража ва бошқалар) беришнинг бошқача тартиби амал қиладиган алоҳида давлат органларига татбиқ қилинмайди.
7. Давлат органлари ва ташкилотларига ишга кирган ва иш тажрибасига эга бўлмаган юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари қанча муддатда берилади?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида бир йил ўтгач берилади.
8. Давлат органлари ва ташкилотларига ишга кирган юридик хизмат ходимларига кимнинг тавсиясига кўра мартаба даражалари берилиши мумкин?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мазкур давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаларига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазирнинг ташаббуси билан мартаба даражалари берилиши мумкин.
9. Давлат органлари ва ташкилотларига ишга кирган юридик хизмат ходимларига бериладиган мартаба даражаларида бўлиш муддати қанчани ташкил қилади?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:
3, 2, 1-даражали юристлар учун — 2,5 йилни;
3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун — 4 йилни ташкил этади.
2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабаларида бўлиш муддати белгиланмайди.
10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири давлат органлари ва ташкилотларига ишга кирган юридик хизмат ходимларига бериладиган мартаба даражаларида бўлиш муддатига амал қилмаган ҳолда мартаба даражасини бериши мумкинми?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
Турғун Азимов,
ТДЮУ профессор-ўқитувчиси
Улашиш:
Бошқалар
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.