currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларЭндиликда адвокат стажёри ўриндошлик асосида ишлаши ҳам мумкин

Эндиликда адвокат стажёри ўриндошлик асосида ишлаши ҳам мумкин

Ўзбекистон

calendar

07.06.2024

eye

152

Эндиликда адвокат стажёри ўриндошлик асосида ишлаши ҳам мумкин© Фото: hudud24.uz

Адлия вазирининг “Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

Ҳужжат билан Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс стажировкани қайси адвокатлик тузилмасида ўташ ниятида бўлса, ўша адвокатлик тузилмасига ариза билан мурожаат қилади. Талабгор стажировкани Адвокатлар палатасининг юридик маслаҳатхонасида ўташ учун тегишли ҳудудий бошқармага мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • Ўзбекистон фуқароси паспортининг (ID-картаси) нусхаси;
  • олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома;
  • охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно.

Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчасининг ўрнига асосий иш жойидан олинган белгиланган намунадаги маълумотномани тақдим этади.

Стажировка камида 3 ой давом этади. Стажировканинг энг кўп муддати — 2 йил.

Узоқ муддат (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш, стажировкага раҳбарининг лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши каби ҳолатларда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.

Стажировка раҳбарининг адвокатлик мақоми, адвокатлик фаолияти учун лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши сабабли стажировканинг маълум муддати ўталмай қолган тақдирда, стажёрнинг танловига кўра стажировка ана шу даврга узайтирилиши ёки стажёр бошқа адвокатлик тузилмасида ёки бошқа адвокат раҳбарлигида стажировкани давом эттириши мумкин

Айни бир шахс бир вақтнинг ўзида битта адвокатлик тузилмасида адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган бир неча мутасадди-адвокатларнинг ёрдамчиси бўлиши мумкин, бу ҳол ёрдамчини ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ва меҳнат шартномасининг шартларида акс эттирилиши керак.

Ёрдамчининг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларда, суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда ҳамда бошқа давлат органларида ишларни юритишига йўл қўйилмайди. Ёрдамчи мутасадди-адвокат кўрсатмасига асосан мутасадди-адвокатнинг иш юритувидаги ишлар бўйича мутасадди-адвокатнинг процессуал ваколатларига тааллуқлиларидан ташқари топшириқларни бажаради.

Стажёр ёки ёрдамчи билан меҳнат шартномаси тузилганлиги ва бекор қилинганлиги бўйича буйруқларнинг нусхаларини улар расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритилади. Стажёр ва ёрдамчига нисбатан Адвокатнинг касб этикаси қоидалари ва адвокатлик сирини сақлашга доир талаблар татбиқ этилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 326

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 539

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 639

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 378

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.