currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФарзанди боғчага борадиган камбағал оилаларга моддий ёрдам берилади

Фарзанди боғчага борадиган камбағал оилаларга моддий ёрдам берилади

Life Style

calendar

24.10.2025

eye

515

Фарзанди боғчага борадиган камбағал оилаларга  моддий ёрдам берилади

Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Айниқса, болаларни мактабгача таълим тизимига жалб этиш ва улар учун тенг имкониятлар яратиш мақсадида қатор ижтимоий дастурлар амалга оширилмоқда. Шу жараёнда, фарзанди боғчага борадиган камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ташаббус ижтимоий адолатни таъминлаш ҳамда оилаларнинг иқтисодий юкини енгиллаштиришга қаратилган муҳим ҳуқуқий чоралардан бири сифатида намоён бўлади.

Шунга кўра, жорий йилнинг 31 июлида Ҳукуматнинг 484-сонли қарори қабул қилинди. Қарор билан “Камбағал оилалар реестрига киритилган расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.

Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.

Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

▪️ қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;

▪️ 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;

▪️ мобил телефони рақами;

▪️ АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.

Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қонуний вакилларнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.

Хулоса қилиб айтганда, фарзанди мактабгача таълим муассасасига борадиган камбағал оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш тизимининг жорий этилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий сиёсатнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Бу ташаббус орқали давлат аҳолининг энг эҳтиёжманд қатламларига аниқ ва манзилли ёрдам кўрсатиш, болаларнинг тенг таълим имкониятларидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда оилаларнинг иқтисодий юкини енгиллаштиришни кўзда тутмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 865

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 295

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
824

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


14-июл 2026, 05:36
669

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.