currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИнвестиция кенгаши, янги консулликлар, маслаҳатчи-элчи лавозими: Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигига оид янги Фармон мазмуни

Инвестиция кенгаши, янги консулликлар, маслаҳатчи-элчи лавозими: Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигига оид янги Фармон мазмуни

Ўзбекистон

calendar

14.11.2025

eye

23

Инвестиция кенгаши, янги консулликлар, маслаҳатчи-элчи лавозими: Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигига оид янги Фармон мазмуни

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш мақсадида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилди. Янги тузилма стратегик лойиҳаларни мувофиқлаштириш, инвестицияларни жалб этиш ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

1. Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил ноябрь ойида АҚШга ташрифи чоғида “С5+1” саммити доирасида икки давлат ўртасида муҳим келишувга эришилди. Мазкур келишув асосида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилмоқда. Кенгашга АҚШ Президенти вакили ҳамда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ҳамраислик қилади. Бу бўйича Президентимизнинг 12 ноябрдаги ПФ–210-сон Фармони қабул қилинди.

Кенгашнинг асосий вазифаси Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва йирик лойиҳаларни самарали мувофиқлаштиришдир.

Президент Администрацияси раҳбарига Кенгаш таркиби, регламенти ва фаолият тартиб-таомилларини тасдиқлаш ваколати берилган.

Кенгашда кўриб чиқиладиган устувор масалалар қуйидагилардан иборат:

– стратегик бизнес ташаббуслари ва йирик савдо-инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;

– Ўзбекистонга инвестиция жалб этиш учун махсус фонд тузиш ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш;

– тариф ставкаларини ўзаро пасайтириш бўйича музокараларни давом эттириш;

– IT-парк компаниялари маҳсулот ва хизматларини АҚШ бозорида илгари суриш;

– мамлакат инвестиция портфелини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. АҚШда янги дипломатик вазифа ва консуллик фаолияти кучайтиририлади

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси тузилмасига Президент Администрациясининг АҚШдаги
вакили – маслаҳатчи-элчи лавозими киритилади. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

– Ўзбекистон ва АҚШдаги муҳим инвестиция ва савдо лойиҳалари юзасидан тўғридан-тўғри ташаббус киритиш ва музокаралар олиб бориш;

– Ўзбекистон томонидан Кенгаш ишини комплекс мувофиқлаштириш;

– икки томонлама иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда элчихона раҳбариятини қўллаб-қувватлаш.

Шунингдек, Филадельфия, Чикаго, Орландо ва Сиэтл каби ўзбек диаспоралари кўп жойлашган шаҳарларда қўшимча консулликлар очиш масаласи ўрганилади.

Янги консулликларнинг устувор вазифаларидан бири АҚШнинг барча штатларида яшовчи ўзбек диаспоралари билан самарали ҳамкорлик моделини йўлга қўйишдир.

Фармонда 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистон резидентларига АҚШдаги инвестиция фаолияти билан боғлиқ пул операцияларини енгиллаштириш белгиланган.

Яъни хориждаги корхоналар устав фондига ҳисса киритиш, АҚШдаги филиалларни айланма маблағ билан таъминлаш, резидентлар ҳисобидаги маблағлар доирасида чекловларсиз амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2025, 04:21
712

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
682

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
620

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.


30-октябр 2025, 07:11
565

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.