currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларЁлғон ахборот учун қандай жазо белгиланган?

Ёлғон ахборот учун қандай жазо белгиланган?

Ўзбекистон

calendar

14.05.2024

eye

140

Ёлғон ахборот учун қандай жазо белгиланган?

Ҳозирги кунда интернет барчани сўнгги маълумотлардан хабардор қилиш каби улкан қулайликларни тақдим этибгина қолмай, аудиториясини кенгайтириш учун ҳатто ёлғон ахборот тарқатиш имконини ҳам яратиб бермоқда. Аммо бу орқали ёлғон хабарлар кўпаяётгани жиддий хатарга айланиб улгурди. Шу жиҳатдан, фактлар билан ишлашда журналистиканинг профессионаллик даражасини такомиллаштиришни давр тақозо этмоқда.

Салфорд университети халқаро журналистика бўйича магистрлик дастури раҳбари Марек Бекерман (Буюк Британия): “Ёлғон хабарлар манипуляция қуролига айланиб бораяпти. Уларга қарши кураш учун фейкларга қарши ўзига хос самарали “дори“ ҳисобланган фактчекинг устида ишлаш керак”, деган эди.

Кунда, кунора виртуал оламда турли туман асосли ва асоссиз видеоларга кўзимиз тушади. Уларнинг қай бири рост, қай бири ёлғон эканлигини ажратиш мушкул иш, албатта. Шунинг учун кўп ҳолатларда бехосдан фейк видеоларни бошқа танишларга жўнатамиз, уларни ҳам ўзимиз ишонган нарсага ишонтирмоқчи бўламиз.

Албатта, фейк видеоларни аниқлаш бўйича муайян кўникма, билимга эга бўлишимиз жуда фойдали. Шундагина бизда бу каби ахборотлар орасидан ҳақиқатни англаш, саралаб олиш имконияти пайдо бўлади.

Аслида фейк (инг. fake) – сохта, қалбаки деган маъноларни англатади. Бундай маълумотларга ҳақиқатга жуда ўхшаб кетадиган ёлғон хабарлар, махсус дастурлар орқали ўзгартирилган фотосуратлар, монтаж қилинган видеороликлар, ижтимоий тармоқларда бошқа шахслар (одатда, машҳур инсонлар) номидан очилган “ёлғон аккаунтлар” мисол бўла олади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бундай муаммоларнинг олдини олиш мақсадида мазкур ҳолат бўйича қонун нормаларида қандай тартиблар ўрнатилганлиги ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 121-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Қонунга кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун тегишли кодексларга маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи нормалар киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимча (2022-модда)га кўра:

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш – БҲМнинг 50 баравари ( 17 млн сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш – БҲМнинг 50–100 баравари миқдорида (34 млн сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимча (2446-модда)га кўра:

шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 150 бараваригача (51 млн сўм) миқдорида жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (68 млн сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида юқоридаги жиноятларни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда содир этганлик учун яна ҳам оғирроқ жазо чоралари (БҲМнинг 400 бараваригача (136 млн сўм) жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш) белгиланган.

Келтириб ўтилган нормалар маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, кейин эълон қилиш ахборот тарқатувчи ҳар қандай шахс, шу жумладан, журналист ва блогерларнинг ҳам мажбуриятларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда фейкларнинг кенг тарқалиши ҳаттоки, профессионал журналистикага раҳна солаяпти. Шунинг учун бўлажак журналистлар фейкларга қарши курашда, аввало, ахборотни текшириши, муқобил манбалар излаши ва тезкорлик кетидан қувиб аниқликни хавф остига қўймаслиги керак. Шу билан бирга, журналистларнинг жамият олдидаги масъулиятини сезиларли даражада ошириш ва улар фаолияти мобайнида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши зарур.

Масалан, “Facebook ва Telegramда ҳуқуқшунос хизмати” таклиф қилинган фейк хабарлар тарқалди. Бу хабардан кейин Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази ижтимоий тармоқларда ўз хизматини таклиф қилаётган сохта ҳуқуқшунослардан огоҳлантириб пост жойлади. “Ўзбекистон ҳарбийлари Россияга ёрдамга боради” деган фейк хабарни Мудофаа вазирлиги рад этиб, тарқалган видеода бир неча ой олдин Чирчиқдаги Ватанпарварлик фестивалига жалб этилган техникалар акс этганини маълум қилди.

Яна бир фейк маълумотдан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси фуқароларимизни огоҳлантирди. “Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ижтимоий тармоқларда таниқли шахслар, машҳур брендлар ёки “ҳалол” ёрлиғидан фойдаланган ҳолда пул мукофоти бериш ё ютуқли ўйин ўтказиш” кабиларни ниқоб қилиб, фирибгарлик қилувчилардан огоҳликка чақириб, муносабат билдирди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси юртдошларимиздан шундай “фейк-ёлғон” хабарларга алданмаслик, шубҳали веб-сайтлар ҳаволаларига кирмаслик, шахсий ва муҳим маълумотларни бегона шахсларга бермасликни сўраган. Шунингдек, мазкур идора вакиллари  “Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Фуқаролардан бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликни сўраб, уларни виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Шундай ҳавола ёки ботларга кирган кишиларнинг электрон манзилига асоссиз хабарлар юборилмоқда ёки шахсий маълумотлари ўғирланмоқда. Оқибатда, айрим инсонлар моддий-маънавий зарар кўрмоқда. Ўтган йилда 2700 нафар юртдошимиз онлайн алдовларнинг қурбонига айланган” – дея ўз муносабатларига якун ясашган.

Ўзбекистонда онлайн фирибгарликнинг кенг тарқалган усулларидан яна бири кўпчилигимизга яхши таниш. Агар бу каби хабарларга шубҳа билан қарасангиз, “Президент қарори билан” болали оилаларга 650 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилаётганига оид телефонингизга келган SMS хабарни ўқиб, бирдан сергак тортасиз. Аксинча бўлса-чи?!. Бу каби алдовларга алданиб қолаётганлар камми?!

Фирибгарлар нафақат ёрдам пули, балки таниқли компаниялар (масалан, Click), тижорат банклари ва миллионерларнинг номидан фойдаланиб, “арзон кредитлар” ва “фалон йиллик юбилей” муносабати билан пул тарқатилаётганини айтишади.

Барчамизга яхши маълум, деярли ҳар куни фирибгарлар “Интернетда ютуқли ўйинлар” ҳақида фейк хабарлар тарқатмоқда. Бу каби хабарлар машҳур компаниялар, супермаркетлар ва бренд ташкилотлар “Uzbekistan Airways”, “Korzinka” “Beelinе” компаниялари номидан гўёки ютуқли ўйин ўтказилаётгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалади.

Киберхавфсизлик маркази “Алданиб қолманг! Огоҳ бўлинг! Турли сўровнома, савол-жавоб, акциялар, электрон ҳаволалар, онлайн ўйинлар ва бошқа фейк эълонларга ишониб, пулингизни ўғирлатиб қўйманг. Ҳақиқийга ўхшатиб ясалган сайтларда пластик карта маълумотларингиз ва телефон рақамингизга келган паролни киритишингиз биланоқ фирибгарлар картадаги барча пулингизни бир зумда ечиб олишади”, дея огоҳлантирмоқда.

Бу каби хабарлар кунда, кунора ижтимоий тармоқлар орқали келиб турибди. Бундай ҳуқуқбузарликлар аҳоли орасида ваҳима ва саросимага сабаб бўлаётгани, ёлғон ахборот оқибатида инсон қадр-қимматининг камситилиши ёки обрўсизлантириши салбий оқибатларга олиб келишини жамиятнинг ўзи исботлаб турибди.

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази етакчи маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 326

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 539

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 639

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 378

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.