currencies image

12 879,95 UZS

4,67

usd

currencies image

13 520,08 UZS

24,73

eur

currencies image

150,69 UZS

1,84

ru



АсосийЯнгиликларИстеъмолга яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳақида хабар берганлар қай тартибда рағбатлантирилади?

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳақида хабар берганлар қай тартибда рағбатлантирилади?

Ҳуқуқ

calendar

27.02.2025

eye

61

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳақида хабар берганлар қай тартибда рағбатлантирилади?

Сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйиш бўйича мурожаатлар Soliq hamkor ахборот тизими орқали хабар берган шахсларни рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади;

- мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича мурожаат йўллаган шахс хабардор қилинади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно;

- тасдиғини топган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи, жиноятлар учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.

 

Улашиш:

Бошқалар

1-феврал 2025, 11:26
1 446

Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.


4-феврал 2025, 06:36
1 190

Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?

Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.


3-феврал 2025, 11:44
867

Уй-жойни ижарага олувчининг қандай муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?

Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.


11-феврал 2025, 04:38
779

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.