Ҳуқуқ
22.02.2025
258
Маълумки, илмий тадқиқотлар олиб бориш жараёнининг ўзига хос қийинчиликлари мавжуд. Айрим ҳолларда ишнинг натижадорлигини ошириш учун турли ҳудудлар бўйича тадқиқотларни амалга оширишни ҳам тақозо қилиши мумкин. Агар сиз мазкур даврда муайян ташкилотда меҳнат фаолияти билан банд бўлсангиз, бу ҳолат иш ва тадқиқот ишининг самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Ушбу омил инобатга олинган ҳолда қонунчилигимизда тадқиқотчиларни, турли ўқув материалларини тайёрловчи профессор-ўқитувчиларни қўллаб-қувватловчи нормалар ўрнатилган.
Жумладан, Меҳнат кодексининг 237-моддасида ходимлар фойдаланишлари мумкин бўлган бир қатор ижтимоий таътилларнинг турлари белгиланган бўлиб, ходимларга мазкур ижтимоий таътилларни бериш ходимнинг меҳнат стажига, у бажарадиган ишнинг жойи ва хусусиятига, иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ эмас.
Ижтимоий таътиллардан бири ижодий таътил ҳисобланиб, ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун илмий даражаларни олиш учун диссертацияларини, шунингдек, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларини тугаллашлари учун муаллифларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида ижодий таътил олиш ҳуқуқи мавжуд. Хусусан, меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган шахсларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга яъни фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига уч ойгача, фан доктори (Doctor of Sciyence (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертациясини якунлаш учун олти ойгача ижодий таътиллар берилади.
Агар дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар жамоа бўлиб ёзилса, мазкур материалларни ёзиш чоғида муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига муаллифлар гуруҳининг барча аъзолари имзолаган ёзма аризага мувофиқ ижодий таътил берилади. Муаллифлар таътилни ўзаро тақсимлашга ҳам ҳақлидир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, илмий даража олишга даъвогарларга, шунингдек, дарсликларнинг ёки ўқув-услубий қўлланмаларнинг муаллифларига навбатдаги йиллик меҳнат таътиллари улар ижодий таътиллардан фойдаланганидан қатъи назар берилади.
Дилрабо АБДУСАМИЕВА,
Тошкент давлат юридик университети
ўқитувчиси
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади
Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.
Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.
Уй-жойни ижарага олувчининг қандай муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?
Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади
2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.