#NoComment
02.09.2025
429

Ўзбекистон Республикасининг 19.08.2025 йилдаги ЎРҚ-1082-сон Қонуни қабул қилинди.
Унга кўра, қарздорнинг ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш ҳуқуқи белгиланди.
Шунингдек, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш қарздор томонидан унга нисбатан мулкий тусдаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига ушбу мажбуриятларнинг тўлиқ миқдорида ёки бажарилмаган қисми миқдорида пул ўтказиш йўли билан таъминлашдан иборатлиги тўғрисидаги норма киритилди.
Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиб туриш, қарздорга ва унинг мол-мулкига нисбатан белгиланган чекловларни бекор қилиш учун асос бўлади.
Қуйидаги ҳолларда кафолат маблағларини киритиш мумкин, агар:
— суд ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоятни ёки келтирилган протестни қабул қилса;
— давлат ижрочисининг ҳаракати ёки қарори устидан шикоят берилса.
Мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига ўтказилган кафолат маблағлари ижро ишини тўхтатиб туриш учун бевосита асос ҳисобланади.
Ижро иши бўйича кафолат маблағлари ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда ёҳуд ижро ҳужжати амалда ижро этилганда қарздорга уч кунлик муддатда қайтарилади.
Қарздор томонидан ижро иши бўйича кафолат маблағлари киритилган тақдирда ижро иши юритиш суд томонидан тўхтатиб турилиши шарт.
Давлат ижрочисининг ҳаракати (қарори) устидан шикоят берилишига асосан киритилган ижро иши бўйича кафолат маблағлари давлат ижрочисининг ҳаракати қонунга хилоф деб топилган ёки қарори бекор бўлган кундан эътиборан яна йигирма кун мобайнида мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағида сақланади.
Агар ушбу муддат давомида ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят берилмаса ёки протест келтирилмаса, ижро иши бўйича кафолат маблағларига белгиланган тартибда ундирув қаратилади. Агар ушбу муддат давомида ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят берилса ёки протест келтирилса, ижро иши бўйича кафолат маблағлари ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш учун белгиланган муддат давомида сақланади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.