currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХодим ўз хоҳишига кўра таътил олмаса ҳам бўладими?

Ходим ўз хоҳишига кўра таътил олмаса ҳам бўладими?

#NoComment

calendar

18.08.2025

eye

625

Ходим ўз хоҳишига кўра таътил олмаса ҳам бўладими?

Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимнинг таътил олиш ҳуқуқини таъминлаш кафолатлари белгиланган. Жумладан, иш берувчи:

▪️ходимларга қонунчиликда кафолатланган таътиллар бериши;

▪️ходимларга давомийлиги қонунчиликда кафолатланганидан кам бўлмаган таътиллар берилишини таъминлаши;

▪️ таътиллар бериш тартибига риоя этиши;

▪️ходимларга жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган таътиллар соҳасидаги қўшимча ҳуқуқ ва кафолатларни бериши шарт.

Ушбу нормада, иш берувчининг ходимларга кафолатланган таътилларни бериш мажбурияти белгиланган. Меҳнат кодекси 230-моддасига кўра,  ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

Шунингдек, Меҳнат кодекси 228-моддасига кўра, иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.

Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.

Ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.

Демак, қонунчиликка кўра, ходимнинг таътил олишини таъминлаш иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Ходим йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишдан воз кечган тақдирда ҳам, иш берувчи томонлар учун учун мажбурий бўлган таътиллар жадвалига асосан, ходимни таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилган ҳолда унга таътил бериши лозим.

Йиллик меҳнат таътилидан воз кечилишига йўл қўйилмайди. Ушбу талабларга риоя этмаслик,  мансабдор шахсларнинг тегишли тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
794

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
742

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
601

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.

Мавзуга доир янгиликлар: