currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

Ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

Life Style

calendar

25.08.2025

eye

723

Ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

Ҳозирги кунда ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибининг қонунчиликда аниқ белгиланмаганлиги сабабли айрим ғараз ниятли шахслар томонидан фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини асоссиз қўлга киритиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

 

Бундай тенденция жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича хавф-хатарларнинг ошишига, қолаверса, Жаҳон хайрия индексида Ўзбекистон позициясига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қонун (ЎРҚ–1083-сон, 21.08.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузишнинг олдини олишга, ҳомийлик ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга ҳамда ҳомийлик ташкилотларига нисбатан фуқароларнинг ишончини ортишига хизмат қилади.

 

Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида ҳамда ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки олувчи юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

 

Ҳомийлик хайриялари мол-мулк шаклида йиғилган тақдирда қабул қилиб олинган мол-мулк рўйхати шакллантирилиб, унинг тури, миқдори (ҳажми) кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади.

 

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш:

 

БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

 

Шунингдек, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш:

 

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.

 

Бундан ташқари, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби аниқ белгиланди.

 

Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.

 

Ҳомийлик ташкилотлари томонидан ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида амалга оширилади.

 

Бироқ, бундан нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини уларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳоллари мустасно.

 

Хайрия қутиси шаффоф бўлиши ва уни очиш жойи тегишли белгиланган шахслар шахс томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган қоғозли пломба ёки рақамланган пломба билан пломбаланган бўлиши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 171

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


12-ноябр 2025, 07:06
1 156

Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади

Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.


21-ноябр 2025, 08:14
425

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
411

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.