Life Style
29.10.2025
186

Aдлия вазирлиги қошидаги "Aдолат" миллий ҳуқуқий ахборот марказига Беларусь Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази делегациясининг ташрифи амалга оширилди.
Делегация аъзолари, дастлаб, Марказнинг тегишли таркибий бўлинмалари фаолияти, “Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий, илмий журнали бирлашган таҳририяти тақдимотлари, шунингдек, Lex.uz сайтида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Томонлар ўртасида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини тизимга киритиш соҳасида, юридик ва бошқа турдаги адабиётларни нашр қилиш соҳасида фикр, тажриба алмашилиб, келгусида амалга оширилиши мўлжалланган истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.
Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Aдлия вазирлиги вакиллари билан протокол учрашувини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими фаолияти билан танишиш мақсадида вазирликка ташриф буюришди.

Шундан сўнг, Мултимедиа марказида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Мазкур тақдимотлар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Учрашув давомида томонлар ўртасида ўзаро ҳужжат алмашилди.
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.