currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларҚувайт компанияси Тошкентда реагент ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда

Қувайт компанияси Тошкентда реагент ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон

calendar

17.05.2024

eye

91

Қувайт компанияси Тошкентда реагент ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда

Қувайтнинг "Gulf General Trading Co. Ltd." компанияси Тошкентда замонавий тиббий лаборатория ва реактивлар ишлаб чиқарадиган завод лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокимлиги ва "Gulf General Trading Co. Ltd." компанияси ўртасида замонавий тиббий лаборатория ташкил этиш ва реагентлар ишлаб чиқарувчи завод лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Кувайтдаги музокаралар чоғида Сергели туманига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва замонавий технологияларни олиб келиш, шунингдек, фармацевтика бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда "Sergeli Mall" савдо мажмуаси лойиҳаси амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Инвестор Ияд Солиҳ тиббиёт, логистика ва инфратузилма соҳаларига сармоя киритишга қизиқиш билдирди. Хусусан, Ияд Солиҳ томонидан Сергели туманида жойлашган давлат тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлаш, дунёдаги сўнгги технологиялар асосида касалликни эрта аниқлаш ва ташхис қўйиш технологияларини олиб кириш бўйича режаларини маълум қилди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 326

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 539

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 639

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 378

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.