currencies image

12 699,14 UZS

84,07

usd

currencies image

14 847,83 UZS

93,24

eur

currencies image

162,16 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликларМия саратонига қарши курашишнинг янги усули топилди

Мия саратонига қарши курашишнинг янги усули топилди

Содда талқин

calendar

03.08.2024

eye

257

Мия саратонига қарши курашишнинг янги усули топилди

Глиобластома — мия саратонининг агрессив тури. У одатда жуда тез кучайиб, ўз вақтида даволанмаса, соғлом нерв ҳужайраларига ҳужум қилади ва когнитив функцияни бузади. Оқибатда бора-бора беморга дори-дармонлар таъсир қилмай қўяди.

Буюк Британиянинг Кембриж университети ва Ирландиянинг Тринити биотиббиёт фанлари институти олимлари худди шу хавфли ўсмаларга қарши самарали курашиш усулини топди.

Тадқиқот донорлардан олинган глиобластома тўқималари намуналарида ўтказилди. Маълум бўлишича, электр токи орқали организмдаги NK-ҳужайралар (табиий қотил ҳужайралар)нинг миядаги саратон ўсимталарини йўқ қилиш "қобилият"ини ошириш мумкин.

Буни тасдиқлаш учун лаборатория шароитида “табиий қотил ҳужайралар”га электр майдонини ҳосил қилувчи қурилма ёрдамида таъсир кўрсатилди ва кутилган натижага эришилди.

NK-ҳужайралар туғма иммунитетнинг ишлашида иштирок этадиган лимфоцитлардир. Олимларнинг таъкидлашича, NK-ҳужайра терапияси кўпинча саратоннинг оғир турларини муолажа қилишда қўлланилади.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, электр майдони орқали даволаш, иммунотерапия ва онкологик касалликларга қарши курашишнинг бошқа усуллари комбинацияси глиобластома билан оғриган беморларнинг соғайиш имкониятини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Улашиш: