Ҳуқуқ
10.06.2025
73
“Яшил макон”. Кейинги пайтда бу ибора, бу ташаббус кўп эшитиляпти. Миллионлаб дарахт экиляпти, атроф тобора яшиллашмоқда. Шунга қарамай, айрим ҳудудларда дарахт кесиш ҳолатлари учраб турибди. Ўзи, умуман, бу ишларга маблағ қаердан келади, қандай сарфланяпти? Шу саволлар очиқ эди.
Эндиликда бу каби сўроқлар қийнамайди. Жавоби аниқ бўлади. Чунки яқинда қабул қилинган Президент Фармони билан “Яшил макон” лойиҳасида холис ва жамоатчилик иштирокини таъминлашга қаратилган туб ўзгаришлар белгилаб берилди.
2025 йил 1 октябрдан “Яшил макон” платформасида лойиҳа доирасидаги барча ишлар ошкора, шаффоф жамоатчилик назоратида амалга оширилади.
1. Аҳоли ташаббуси билан дарахт экиш мумкин бўлган аниқ жойлар, сув ҳолати ва экиладиган дарахт тури кўрсатилади.
Яъни аҳоли энди “қайси жойда дарахт экилади?” деган саволга шахсий кузатув ёки тахмин билан эмас, ишончли, давлат томонидан тасдиқланган маълумотлар асосида жавоб олади.
2. Лойиҳа доирасида давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган барча ишлар – экиш, парвариш, логистика ва пудрат ишлари платформа орқали кўриниб туради.
Яъни фуқаролар ўзлари солиқ тўлаб шакллантирадиган маблағлар қаерга ва қандай сарфланаётганини реал вақтда кузатиш имконига эга бўлади.
3. Афсуски, баъзи ҳолларда дарахтлар кесилишига табиий зарурат пайдо бўлади. Лекин бу қарорлар қандай қабул қилиниши ва нима сабабдан дарахтни йўқотиш зарурати юзага келгани жамоатчиликдан яширилмаслиги керак.
Янги тартибга кўра, кесишга рухсат олиш жараёни, кесилиши кутилган дарахтнинг жойлашуви, тури ва ҳолати тўғрисидаги барча маълумотлар фото ва видеотасвирлар билан бирга платформада эълон қилинади.
4. Дарахтлар ноқонуний кесилса, улар ўрнига кўчат экиш мажбуриятини айнан ўша ҳуқуқбузар бажариш амалиёти бор. Энди бу жараён ёпиқ ёки номига эмас, балки электрон тизим орқали тўлиқ ошкора амалга оширилади.
5. Дарахт кесиш билан боғлиқ қонунбузарликлар бўйича кўрилган чоралар – ким кесган, қандай жарима ёки жазо берилгани доимий равишда жамоатчиликка етказиб борилади.
Бу нафақат шаффофлик, балки келгусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳам самарали воситага айланади.
Бу борада хориж амалиётида нима гаплар?
Хусусан, Саудия Арабистони 2021 йилдан “Saudi Green Initiative” чўл шароитида ҳам илмий ёндашув ва халқ иштирокида қандай қилиб яшил муҳит яратиш мумкинлигини исботламоқда. Лойиҳа доирасида 2100 йилгача 10 миллиард дарахт экиш мақсад қилинган.
Хитойда 1978 йилда “Буюк яшил девор” лойиҳаси бошланган, лойиҳа доирасида 2050 йилгача 35,6 миллион гектар ўрмон яратиш режалаштирилган. Лойиҳа натижасида Хитойдаги ўрмон майдони
1949 йилдаги 10%дан 2024 йил охирига келиб 25%гача ошган.
Бундай лойиҳалар Франция, Буюк Британия, Канада, Ҳиндистон ва бошқа давлатларда ҳам фаол ишламоқда.
“Яшил макон”дан ҳам худди шу йўналишда жамоатчилик иштироки, шаффофлик ва мутахассисларга таянган тизим орқали ривожланиш кутиляпти. Дарахт экиш акция эмас, ҳақиқий экологик ечимга айланмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.