Ўзбекистон
25.08.2025
197

Қонун (ЎРҚ–1083-сон, 21.08.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш:
➖ БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан диний ташкилотлар мустасно), шунингдек уларнинг ваколатхона ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият амалга ошириши:
➖ БҲМнинг 10 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди.
Илгари мазкур ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригачани ташкил этган.
Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, жамоатчилик назорати натижаларига кўра, қонунчиликда назарда тутилган шаклларда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан тайёрланган якуний ҳужжатни кўриб чиқмаслик ёки кўриб чиқиш муддатини узрли сабабларсиз бузиш:
➖ мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.
Бундан ташқари, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби аниқ белгиланди.
Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.