#NoComment
09.01.2026
194

Ҳозирги кунда ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ҳаётига тўлиқ жалб этиш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш давлат ижтимоий сиёсатида муҳим ўрин тутади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш нафақат уларнинг иқтисодий мустақиллигини оширади, балки жамиятда тенглик, ижтимоий адолат ва инсон қадр-қимматини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис, меҳнат муносабатларида ногиронлиги бўлган шахсларни камситмаслик, улар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш ҳамда ишга қабул қилишда қонунчиликда белгиланган кафолатларни таъминлаш долзарб аҳамият касб этади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органлари йўлланмасига кўра ишга жойлашиш кафолатланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан уларга соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлган ишларда фойдаланиш тақиқланади.
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсиялари иш берувчи томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Хулоса қилиб айтганда, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда қонунчиликда белгиланган кафолатларни таъминлаш уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва жамиятда тўлақонли иштирокини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Мазкур кафолатларга амал қилиниши иш берувчиларнинг ижтимоий масъулиятини оширади ҳамда жамиятда тенг имкониятлар тамойилини қарор топтиришга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.