currencies image

12 496,94 UZS

62,32

usd

currencies image

14 405,22 UZS

7,79

eur

currencies image

159,38 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар«Оёғидан отилсин!» Трамп ноқонуний мигрантларни тўхтатиш учун ҳарбийлардан фойдаланмоқчи

«Оёғидан отилсин!» Трамп ноқонуний мигрантларни тўхтатиш учун ҳарбийлардан фойдаланмоқчи

Life Style

calendar

19.08.2024

eye

240

«Оёғидан отилсин!» Трамп ноқонуний мигрантларни тўхтатиш учун ҳарбийлардан фойдаланмоқчи

АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампнинг қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳарбийлардан фойдаланиш лозимлиги ҳақидаги қарашлари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

2020 йилнинг нотинч ёзида, яъни афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан ўлдирилиши ортидан рўй берган тартибсизликлар пайти ўша пайтдаги президент Доналд Трамп зўравонликлар авж олишининг олдини олиш учун федерал қўшинлардан фойдаланмоқчи бўлгани, аммо унинг ҳарбий ва ҳуқуқий маслаҳатчилари бу фикридан қайтаришгани маълум бўлди. Кейинчалик Трамп маслаҳатчиларининг бу ишидан норози бўлиб уларни «йўқотилганлар» деб атаган.

Собиқ президентнинг ёрдамчилари маълумот беришича, бу ягона ҳолат эмас. Жаноб Трамп бир неча бор чегараларни ноқонуний мигрантлар ва наркотиклардан ҳимоялаш учун ҳарбийларни жалб қилиш ғоясини илгари сурган ҳамда ҳужжатсиз муҳожирларни оёқларидан отиб ташлашни таклиф қилган.

Ҳозирда ҳокимиятга қайтишга интилар экан, Трамп яна катта шаҳарларда жиноятчиликка қарши курашиш учун ҳарбий кучларни жалб қилиш ҳақида сўз очди.

Масалан, ўтган йили Аёва штатидаги сайловолди кампаниясида у «шаҳарлардан жиноятни чиқариб ташлаш» учун федерал кучлардан фойдаланишга ваъда берди, хусусан Нью-Йорк, Чикаго, Лос-Анжелес ва Сан-Франсискони «жиноят уяси» деб атади.

«Кейинги сафар мен ҳеч кимдан маъқуллаш ё тасдиқ кутмайман», деди у.

Ўтган йилнинг кузида The New York Times газетасига берган интервьюсида Трампнинг иммиграция бўйича бош маслаҳатчиси Стивен Миллер Трампнинг мисли кўрилмаган даражадаги иммиграцияни бостириш мақсадида ҳарбий кучларга мурожаат қилиш ғояси мавжудлигини тасдиқлади.

Айни пайтда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари президентликка номзод Трампнинг ушбу баёнотларини мамлакатда мавжуд иммигрантларга қарши кайфиятдан ўз мақсадларида фойдаланиш деб баҳоламоқдалар.

«Трамп иммигрантлар баҳонасида мамлакатда ҳарбий диктатура ўрнатиб, фавқулодда вазиятлардагина рухсат бериладиган ҳарбий кучларга мурожаат қилиш ваколатини суиистеъмол қилмаслиги ҳамда АҚШ фуқароларига қарши ҳарбий куч ишлатмаслигига кафолат йўқ», деди Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқининг ижрочи директори Энтони Ромеро.

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 090

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 066

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
783

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
757

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.