currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларПоезд, метро, автобус – транспортдан кимлар имтиёзли фойдаланади? Муҳим 5 қоида

Поезд, метро, автобус – транспортдан кимлар имтиёзли фойдаланади? Муҳим 5 қоида

Ҳуқуқ

calendar

19.03.2024

eye

863

Поезд, метро, автобус – транспортдан кимлар имтиёзли фойдаланади? Муҳим 5 қоида© Фото: Hudud24.uz

Дам олинадиган байрам кунлари яқинлашмоқда. Саёҳатга чиқадиган ташкилотлар учун поездга гуруҳ бўлиб билет олишда имтиёзлар бор. Шунингдек, болалар поездда бепул юриши мумкин. Жамоат транспортларида-чи, кимларга имтиёз берилган? Hudud24.uz транспортдан фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида маълумот беради.

1. Айрим фуқаролар жамоат транспортидан бепул фойдаланади

Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) қуйидагилар бепул фойдаланади:

1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

– 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

– 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

– Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

– ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

– Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

– ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар учун ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс учун сақлаб қолинсин.

2. Пенсионерлар метрода бепул юради

Пенсия олувчилар Тошкент метросидан исталган вақтда бепул фойдаланиши мумкин.

3. Поезд билетининг ярим пулини тўлаш имтиёзи мавжуд.

Поездда чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма билан йилига бир марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга берилган:

3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга;

уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.

Йўловчи ўзи билан 5 ёшгача битта болани алоҳида жой берилмасдан бепул олиб юриши мумкин. Агар ота-она бирга кетаётган бўлса, иккаласи биттадан жами 2 та болани ўзи билан алоҳида жой бермасдан бепул олиб кетиши мумкин.

Битта йўловчи билан биттадан кўп 5 ёшгача бола кетаётган бўлса, улардан бири бепул кетади, қолганлари эса билетни 50 фоиз чегирма билан сотиб олиб алоҳида жой банд қилиб кетади.

5 ёшдан 10 ёшгача болалар учун ҳам билет 50 фоиз чегирма билан сотилади.

10 ёшдан ошган болалар учун билетлар катталар сифатида сотиб олинади.

4. Поездда кимлар бепул юриши мумкин?

Поездда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидаги шахсларга берилади:

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;

ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронлиги бўлган шахсларга.

3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар эса йилига бир марта (бориш ва келишга) поезд билетини 50 фоизли чегирма билан харид қилишлари мумкин.

Имтиёзли билет олиш учун кассага чегирма олиш ҳуқуқини берувчи: “Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс гувоҳномаси”, “Уруш қатнашчиси гувоҳномаси” ёки “Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома” каби ҳужжатлардан бири берилиши керак.

“Фахрий темирйўлчи” нишони билан тақдирланган ходимлар йил мобайнида МДҲ бўйлаб бепул юриш ҳуқуқига (бориш ва келишга) эга.

5. Бир гуруҳ йўловчилар учун қанча чегирма берилади?

10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳларга билетларининг умумий қийматидан жамоавий билет бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

а) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда билетларнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда билетларнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

(масалан, Хоразмгача 10 кишилик билет олинса ва унинг нархи 3 млн сўм бўлса, унда 10 фоиз яъни 300 минг сўм чегирма берилади)

б) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда билетларнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда билетларнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

(масалан, Москвагача 10 кишилик билет олинса ва унинг нархи 3 млн сўм бўлса, унда 20 фоиз яъни 600 минг сўм чегирма берилади).

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 326

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 539

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 639

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 378

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.