Ҳуқуқ
10.06.2025
62
Инвесторлар субсидия олиши ва ташкилотлар молиялаштирилиши учун ҳужжатларни топшириш санасига қуйидаги талабларга тегишлича жавоб бериши зарур:
инвестор меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия олмаган, ташкилотлар дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланганлик учун молиялаштирилмаган бўлиши;
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги;
субсидия олиш учун меҳмонхона биноси беш қаватдан паст бўлмаслиги (бинонинг ертўла қисми бундан мустасно).
Субсидия олиш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Инвесторларга субсидия 3 юлдузли тоифага ва 60 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга ёки 4 ва 5 юлдузли тоифага ва 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга биноси беш қаватдан паст бўлмаган янги қурилган меҳмонхона учун ажратилади.
Субсидия бир марта ажратилиб, унинг миқдори келгуси йил учун Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш жараёнида ушбу миқдорни ҳар йили индексация қилган ҳолда:
3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўмни;
4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил этади.
Бунда республика бўйича тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда янгидан қуриладиган меҳмонхоналарга мазкур харажатлар қуйидагича 50 фоизга оширилган миқдорда белгиланади:
дастлабки 2 та 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга;
дастлабки 3 та 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга.
Инвесторлар субсидия олиш учун 2027 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ЙИДХП орқали мурожаат қилади.
Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
катта тўртлик (“биг four”) аудиторлик ташкилотларидан бирининг ижобий хулосаси нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаларидан меҳмонхона биноси янги қурилганлиги (меҳмонхона реконструкция қилинмаганлиги) ва беш қаватдан паст эмаслиги тўғрисида маълумотнома.
Улашиш:
Бошқалар
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.