Ҳуқуқ
30.08.2024
1 152

1. Пробация деганда ўзи нимани тушунишимиз лозим?
Пробация деганда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлашга, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар йиғиндисини тушуниш лозим.
2. Қандай шахс пробация назоратидаги шахс бўлиб ҳисобланади?
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм қилинган, шартли ҳукм қилинган, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ҳамда пробация ҳисобига қўйилган шахс пробация назоратидаги шахс бўлиб ҳисобланади.
3. Пробация назоратидаги шахслар табақалаштиришга йўл қўйиладими?
Пробация назоратидаги шахсларга нисбатан белгиланадиган тақиқлар (чекловлар) ва мажбуриятлар уларнинг ёши, жинси, соғлиғининг ҳолати, хулқ-атвори, ижтимоий мослаштириш дастурларидаги иштироки ҳамда ушбу шахслар содир этган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусияти, илгари жиноятлар содир этганлиги учун жавобгарликка тортилганлиги фактлари мавжудлиги, шунингдек етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва маънавий зиён компенсация қилинганлиги ҳисобга олинган ҳолда табақалаштирилади.
4. Қайси ташкилот пробацияни амалга оширишга ваколатли ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг пробация хизмати пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли органдир.
5. Кимлар пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашишга масъулдирлар?
Пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектлар жумласига қуйидагилар киради:
меҳнат органлари;
давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари;
таълим соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва таълим ташкилотлари;
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
6. Шахсни пробация ҳисобига қўйишга нима асос бўлади?
Шахсни пробация ҳисобига қўйиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия акти ёхуд афв этиш асос бўлади.
7. Шахсни пробация ҳисобига қўйиш тартиби қандай амалга оширилади?
Шахсни пробация ҳисобига қўйиш мазкур шахснинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) пробация бўлинмасининг ходими томонидан пробацияга оид ахборот тизимига ушбу шахснинг шахсга доир маълумотларини ҳамда суднинг ҳукми, ажрими ёки қарори тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.
Пробацияга оид ахборот тизимига киритилаётган маълумотлар пробация хизмати ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
8. Пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон кузатув воситасини (электрон браслетни) қўлланадими?
Электрон кузатув воситаси (электрон браслет) озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ тартиби талабларини бажармаётганлиги тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилган ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан туман (шаҳар) пробация бўлинмаси бошлиғининг қарори асосида қўлланилади.
9. Пробация назоратидаги шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эгами?
Пробация назоратидаги шахс бунга ҳақли эмас. Пробация назоратидаги шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиш юзасидан тақиқ (чеклов) белгиланган тақдирда, ушбу тақиқнинг (чекловнинг) амал қилиш муддати тугагунига қадар мазкур фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши рад этилади.
Агар пробация назоратидаги шахсга илгари Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти берилган бўлса, ушбу биометрик паспорт туман (шаҳар) пробация бўлинмалари томонидан олиб қўйилади.
10. Пробация назоратидаги шахс ишга ёки ўқишга жойлашиши шартми?
Суд томонидан ўзига нисбатан ишга ёки ўқишга жойлашиш юзасидан мажбурият белгиланган пробация назоратидаги шахсни ишга ёки ўқишга жойлаштириш мақсадида туман (шаҳар) пробация бўлинмаси ходими мазкур шахсни ишга ёки ўқишга жойлаштиришга кўмаклашиш ҳақида меҳнат органларига, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига ёки таълим соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда таълим ташкилотларига таклиф юборади.
Пробация назоратидаги шахс пробация ҳисобига қўйилган пайтдан эътиборан бир ой ичида ишга ёки ўқишга жойлашиши шарт.
Пробация билан боғлиқ масалалар ҳақида мақоламизнинг кейинги саҳифаларида таништирамиз.
ТДЮУ катта ўқитувчиси Т.Азимов
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги таҳрирдаги “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонун бўйича 10 та саволга 10 жавоб
Қонун жами 71 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Қасддан одам ўлдириш жиноятининг назарий-ҳуқуқий асослари ва замонавий кўринишлари
Инсон ҳаёти ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг энг олий қадрият ҳисобланади.