#NoComment
19.08.2025
403

Сизга фарзандингиз билан кўришишни ноқонуний равишда таъқиқлаб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Агар сиз оилангиз билан ажрашган бўлсангиз ҳам, болаларингиз билан учрашиб туриш ҳуқуқингиз мавжуд ҳисобланади.
Биринчи навбатда, ота-она ёки уларнинг яқин қариндошлари билан учрашиб туриш боланинг ҳуқуқи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 66-моддасига асосан, бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-онасининг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди. Ота ва она алоҳида яшаган ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-она турли давлатларда яшагани тақдирда ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Шу ўринда, Оила кодексининг 71-моддасига асосан, фарзандининг олдида ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тенг ҳисобланади. Ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар (ота-оналик ҳуқуқлари). Ушбу ота-оналик ҳуқуқлари болалар ўн саккиз ёшга тўлганларида (вояга етганда), шунингдек вояга етмаган болалар никоҳга кирганларида ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда болалар вояга етмасдан тўла муомала лаёқатига эга бўлганларида тугайди.
Оила кодексининг 76-моддасига асосан, боладан алоҳида яшаётган ота(она)нинг ота-оналик ҳуқуқини амалга ошириши белгилаб қўйилган.
Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Бола билан бирга яшаётган ота (она) боланинг она (ота)си билан кўришишига, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, фуқаролар судга шикоят қилишда албатта тегишли ҳолатлар баён қилинган даъво аризаси билан мурожаат қилишлари лозим бўлади. Ушбу вазиятда фуқароларга даъво аризасини тайёрлашда ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – «Legal Tech» электрон ахборот тизими ёрдам беради. «Legal Tech» электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) бу – кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, даъво аризалари, шартномалар в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.
Қуйидаги ҳаволадан сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш тўғрисида даъво аризаси намунаси билан танишишингиз мумкин.
https://yurxizmat.uz/oz/document/1485
Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.