Ўзбекистон
14.05.2024
107
Солиқ қўмитаси сешанба куни тадбиркорларга давлат реестрига киритилган онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал назорат касса машинаси моделини унинг нархи, функционаллиги, фойдаланиш қулайлиги ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, эркин танлаш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, агар солиқ хизмати ходимлари томонидан маълум бир онлайн НКТдан мажбуран фойдаланишга ундаш ҳолатларига дуч келинса, бу ҳақда @dsq_anticorrupciya_bot орқали хабар берилиши мумкин.
Солиқ қўмитаси нақд пул тушумига эга бўлган барча тадбиркорлар онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал назорат-касса машинасидан фойдаланиши кераклигини эслатди.
Давлат реестрига киритилмаган, касса чекларида маҳсулотлар ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган, шунингдек, штрих-кодлар ва рақамли маркировка белгиларини эркин ўқиш ҳамда аниқлаш қурилмаларини улаш имкониятига эга бўлмаган онлайн НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.