currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСуднинг давомийлиги қанча давом этади?

Суднинг давомийлиги қанча давом этади?

#NoComment

calendar

24.11.2025

eye

191

Суднинг давомийлиги қанча давом этади?

Баъзи фуқаролар суд мажлислари бир марта ўтказилади деган хато тушунча мавжуд. Аслида суд мажлисларининг муддати ҳам бор.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексига кўра, жиноят ишини судда муҳокама қилишга тайинлаш тўғрисида судьянинг ажрими чиқарилган вақтдан бошлаб кўпи билан ўн суткада суд ишни кўришни бошлаши лозим.

Жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак.

Жиноят ишини кўриш тўхтатиб турилган вақт ишни муҳокама қилиш муддатига кирмайди.

Белгиланган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.

Судларда жиноят ишларини кўриб чиқиш муддатини тўрт ойдан кўпроққа узайтиришга алоҳида ҳолларда фақат мураккаб ва кўп воқеали ишлар бўйича йўл қўйилади. Биринчи инстанция судининг ажримига асосан беш ойгача бўлган бундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари ва олти ойгача бўлган шундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан амалга оширилади.

Айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги керак.

Жиноят ишини кўриш тўхтатиб турилган вақт ишни муҳокама қилиш муддатига кирмайди.

Улашиш: