currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТадбиркорлар учун муҳим қўлланма энди “Yurkitob” тизимида

Тадбиркорлар учун муҳим қўлланма энди “Yurkitob” тизимида

Ҳуқуқ

calendar

26.09.2025

eye

446

Тадбиркорлар учун муҳим қўлланма энди “Yurkitob” тизимида

Бугунги кунда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимга эга бўлиши, улар учун зарур адабиётларнинг очиқ ва қулай шаклда тақдим этилиши ҳам катта аҳамият касб этади.

Yurkitob.uz платформасида мавжуд “Тадбиркорлар учун маслаҳатлар” услубий қўлланмаси тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёки мавжуд бизнесини ҳуқуқий асосда ривожлантирмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро учун ишончли манба ҳисобланади. Қўлланма таркибида тадбиркорлик фаолиятининг тушунчаси, уни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, фирма номига қўйиладиган талаблар, тадбиркорлик субектларига бериладиган имтиёзлар ва ҳуқуқий ҳимоя масалалари кенг ёритилган. Шунингдек, унда юридик шахслар фаолиятини тугатиш тартиби ҳам батафсил келтирилган.

Ҳозирда бу қўлланма “Юридик кутубхона” (Yurkitob.uz) электрон тизими орқали кенг жамоатчиликка етказилмоқда.

Бу тизим “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” доирасида ишга туширилган бўлиб, аҳолига сифатли ҳуқуқий ахборот етказиб бериш ва ҳуқуқий маданиятни оширишга хизмат қилмоқда.

Yurkitob – бу юридик адабиётларни жамлаган, бепул ва қулай электрон платформа ҳисобланади. Унда фойдаланувчилар:

— турли соҳаларга оид адабиётларни (фуқаролик, меҳнат, жиноят, тадбиркорлик ва бошқалар) излаб топишлари ва онлайн ўқишлари;

— энг машҳур ва сўнгги ҳуқуқий адабиётлар билан танишиб, ўз билимларини мунтазам янгилаб боришлари мумкин.

Рамазон Насриддинов,
“Адолат” МҲАМ бош маслаҳатчиси

Улашиш: