currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТаълим сифатини таъминлашнинг айрим жиҳатлари бўйича 7 та саволга 7 та жавоблар

Таълим сифатини таъминлашнинг айрим жиҳатлари бўйича 7 та саволга 7 та жавоблар

Содда талқин

calendar

09.06.2026

eye

26

Таълим сифатини таъминлашнинг айрим жиҳатлари бўйича  7 та саволга 7 та жавоблар

Маълумки, таълим сифатини ташқи баҳолаш тизимини ислоҳ қилиш, таълим сифатини таъминлаш ҳамда таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, шунингдек, таълим жараёнини янада ривожлантириш юзасидан қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги  ташкил этилди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-275-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қуйида мазкур низомга мувофиқ Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ саволлар ва улрга берилган жавоблар ҳавола этилмоқда.

1. Мамлакатимизда мактаб, техникум, лицей, институт, университет, академиялар фаолятини назорат қиладиган қандай давлат идораси мавжуд?

Жавоб: Амалдаги қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилган.

Мазкур Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда ўзининг баҳолаш жараёнини мустақил ва холис амалга оширади.

2. Агентлик хусусий таълим ташкилотларининг ҳам фаолиятини баҳолайдими?

Жавоб: Агентлик идоравий мансублиги, мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларида ташқи баҳолашни амалга оширади.

3. Агентликка таълим сифати билан боғлиқ бирон вазифалар назарда тутилганми?

Жавоб: қуйидагилар Агентликнинг таълим сифати билан боғлиқ асосий вазифалари ҳисобланади:

— таълим ташкилотларида таълим сифати маданиятини шакллантириш, ички сифат назорати мезонлари ва тартибларини такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш юзасидан услубий тавсиялар бериш;

— таълим сифатини баҳолашнинг мезон ва усулларини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

— таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда сўровномалар ўтказиш;

— таълим сифатини таъминлаш йўналишида халқаро алоқаларни кенгайтириш, таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш ҳамда миллий аккредитация тизимининг халқаро даражада тан олинишини таъминлаш;

— таълим сифатини баҳолаш бўйича фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида жамоатчилик ва манфаатдор томонлар иштирокида йиллик ҳисоботларни эълон қилиб бориш.

4. Агентлик барча даражадаги таълим ташкилотлари, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи баҳолашни амалга ошириш бўйича айнан қандай вазифаларни амалга оширади?

Жавоб: Агентлик ташқи баҳолашни амалга ошириш бўйича айнан қандай вазифаларни амалга оширади:

— таълим ташкилотларининг белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда меъёр ва қоидаларга амал қилишини таҳлил қилади;

— идоравий мансублиги, мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар таълим ташкилотларини махсус ва комплекс давлат аккредитациясидан ўтказади;

— таълим ташкилотларида таълим-тарбия ва илмий-тадқиқот жараёнлари сифатини қиёсий таққослаш асосида уларнинг миллий рейтингини юритади;

— таълим дастурларининг касбий стандартларга ва белгиланган малакаларга мувофиқлигини баҳолайди ва ҳ.к.

5. Агентлик таълим ташкилотларида таълим сифати маданиятини шакллантириш бўйича айнан қандай вазифаларни амалга оширади?

Жавоб: Агентлик таълим ташкилотларида таълим сифати маданиятини шакллантириш бўйича сифат маданиятини шакллантириш ва таълим сифатини таъминлаш бўйича таълим ташкилотларига услубий жиҳатдан кўмаклашади;

— халқаро тажрибалар асосида ички сифатни таъминлашга оид мезонлар, индикатор ва қўлланмаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

— таълим ва илм-фанда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

— таълим сифатини таъминлашга оид семинарлар, конференциялар, курслар ташкил этади ҳамда маслаҳат хизматларини кўрсатади ва ҳ.к.

6. Агентлик ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда таълим билан боғлиқ қандай электрон тизимлардан фойдаланишга ҳақли?

Жавоб: Агентлик ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларидан (НEMIS, EMIS) ва олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимидан тўсиқсиз фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

7. Агентлик таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш жараёнларига «хавфни таҳлил қилиш» тизими натижаларидан келиб чиққан ҳолда қандай чоралар кўради?

Жавоб: Агентлик таълим ташкилотларида «хавфни таҳлил қилиш» тизими асосида аниқланган талаб ва шартларнинг бузилиши ҳолатлари юзасидан Агентлик томонидан таълим ташкилотига тақдимнома киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш учун муддат белгилаш, шунингдек, аниқланган камчиликлар бўйича таълим ташкилотларига чоралар кўриш бўйича муассис ёки юқори турувчи органига тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эгадир.

Турғунбой Азимов,
ТДЮУ профессор-ўқитувчиси

Улашиш: