Ўзбекистон
14.05.2024
72
Ўзбекистонда топ-20 йирик солиқ тўловчилар маълум қилинди. Хабар берилишича, 2024 йил январь-апрель ойларида 2 187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди.
Шундан 16,2 триллион сўми давлат улуши мавжуд топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғи келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича “Навоий конь металлургия комбинати” етакчилик қилмоқда –7,7 триллион сўмдан зиёд.
2,5 триллион сўмдан зиёдроғи хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. Мазкур рейтингда “Уз БАТ” – 843 миллиард сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткич қайд этган.
Аввалроқ қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 33 090 та юридик шахс томонидан 2024-ҳ йил январь-март ойларида 2,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлагани ҳақида хабар берилганди.
Шундан 262,8 млрд сўми, яъни 12,1 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келган. Маълумот учун, ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида ажратиб ҳисоблаб чиқилган эди:
Шунингдек, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 65 204 та юридик шахс томонидан 2024 йилнинг январь-март ойларида 8,6 трлн сўмдан зиёд солиқ тўлангани ҳақида ҳам маълумотлар берилганди. Шундан 3,4 трлн сўми 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.