currencies image

12 456,25 UZS

45,26

usd

currencies image

14 461,71 UZS

223,82

eur

currencies image

158,36 UZS

0,02

ru



АсосийЯнгиликларЎз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби

Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби

#NoComment

calendar

16.05.2025

eye

217

Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби

Уй шароитда лойдан тандир тайёрлаш, деҳқончилик маҳсулотлари етиштииш, қоғоздан қутилар, бандероллар ишлаб чиқариш, асаларичилик билан шуғулланиш, дағал жундан гилам, кўрпа, ёстиқ ясаш ўз ўзини банд қилиш ҳисобланади.

Келинг ўз ўзини банд қилган киши сифатида қандай қилиб рўйхатдан ўтиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Дастлаб, https://my.gov.uz/ сайти орқали Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш хизматини танлайсиз. Рўхатдан ўтиш мутлақо бепул бўлиб ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.

Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўлайдилар.

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турларига 104 та фаолият тури киритилган.

Шуниси муҳимки, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб этилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйилади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсга махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома юборилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга маълумотнома чекланмаган муддатга берилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказишда ҳақ ундирилмайди.

Агар ўзини ўзи банд қилган шахс ўз меҳнат фаолиятини тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар давлат солиқ хизмати органига фаолиятни тўхтатиш тўғрисидаги билдиришномани махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали юборади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ўзини ўзи банд қилган шахснинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ўзини ўзи банд қилган шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмайдиган даврда ижтимоий солиқни тўлашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса техникаси ва банк пластик карточкалари орқали ҳисоб-китоблар бўйича тўлов терминалларидан фойдаланади ҳамда тижорат банкларида ҳисобварақлари очиши мумкин.

Феруз Жўраев,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 146

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 095

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
813

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
775

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.