Ўзбекистон
17.05.2024
144
“Сухой” қирувчи самолётлари туркуми ҳарбий авиация нуқтаи назаридан дунёдаги энг машҳурларидан биридир. Бу турдаги самолётларнинг эволюцияси ҳарбий авиация технологиясидаги сезиларли ютуқларни акс эттиради. Ушбу самолётлар ўзининг кўп қирралилиги, тезлиги ва отишма кучи туфайли бутун дунё бўйлаб етакчи ҳисобланади.
ХХ аср ўрталарида Павел Сухой томонидан ишлаб чиқарилган Сухой серияси Су-7 ва Су-9 каби моделлардан бошлаб турли хил жанговар талабларни қондириш учун ишлаб чиқилган.
Сухой қирувчи самолётлари энг кўп бўлган мамлакатларни аниқлаш учун “24/7 Wall St.” авиация ва аэрокосмик саноати нашри FlightGlobal’нинг 2024-йилги Жаҳон ҳаво кучлари ҳисоботини тақдим этди.
GlobalFirePower’га таяниб, ушбу ҳисоботга ҳар бир мамлакатнинг ҳозирги ҳаво кучлари ва умумий ҳарбий кучлар рейтинги ҳақида қўшимча маълумотлар киритилган.
“Сухой” самолётларига эга давлатлар юқори ўнталигини Россия (1082), Хитой (399), Ҳиндистон (266), Алжир (105), Ветнам (79), Қозоғистон (69), Украина (65), Беларус (61), Сурия (57), Шимолий Корея (56) эгаллаган.
Россиядан ташқари, Ҳиндистон ва Хитойда “Сухой” самолётларининг катта парклари, шунингдек, уларнинг стратегик эҳтиёжларига мослаштирилган вариантлари мавжуд.
“24/7 Wall St.” тақдим этган ҳисоботга “Сухой” самолётларига эгалик қилувчи жами 34 та давлат киритилган бўлиб, Ўзбекистон “Сухой”лар сони бўйича мазкур рўйхатда 11 ўринни қайд этган. Ўзбекистонда 38 та “Сухой” самолётлари мавжуд. Бундан ташқари, 100 та қирувчи вертолётлар, 7 та ўқув самолёт ва вертолётларига эга.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.