currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбошимчалик билан қурилган иморат – нима ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан қурилган иморат – нима ва унинг оқибатлари

Ўзбекистон

calendar

03.06.2025

eye

531

Ўзбошимчалик билан қурилган иморат – нима ва унинг оқибатлари

Ўзбекистонда ҳар қандай қурилиш ишларини амалга ошириш қонун билан тартибга солинади. Аммо айрим фуқаролар ер ажратилмаган, рухсатнома олинмаган ёки қурилиш меъёрлари бузилган ҳолатда иморат қуриб қўйишади. Бу ҳолат фуқаролик кодексининг  212-моддасида ўзбошимчалик билан иморат қуриш деб аталади.

Ўзбошимчалик билан иморат нима?

Қуйидаги шартлардан бирортаси бўлса, у ҳолда иморат ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади:

▪️ Қурилиш учун ер ажратилмаган бўлса;

▪️Махсус рухсатнома (лойиҳа, архитектура розилиги) олинмаган бўлса;

▪️Қурилишда белгиланган меъёр ва қоидаларга риоя қилинмаган бўлса.

Бундай иморат эгасининг ҳуқуқлари қандай?

▪️ У иморатга мулк ҳуқуқини ололмайди;

▪️У бундай иморатни сота олмайди, ижарага бера олмайди, ҳадя эта олмайди ёки бошқа битимлар тузолмайди.

Бундай иморат билан нима бўлади?

▪️Агар кимнингдир ҳуқуқлари бузилган бўлса ёки давлат органлари даъво қилса, суд қарори билан иморат бузиб ташланади.

▪️ Иморатни қурган шахс уни ўзи ёки ҳисобига бузиши шарт бўлади.

Иморат сақлаб қолиниши мумкинми?

Баъзи ҳолларда — агар ер эгаси (масалан, доимий фойдаланувчи ёки меросхўр) бўлса — у иморатга мулк ҳуқуқини олиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.

Агар суд розилик берса, у ҳолда бу шахс қурилиш учун сарфланган харажатларни иморатни қурган одамга тўлаб беради.

Қачон мулк ҳуқуқи бериламайди?

▪️Агар иморат бошқа одамларнинг ҳуқуқларига зарар етказса;

▪️ Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирса — бу ҳолатда ҳеч қачон мулк ҳуқуқи берилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 172

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


12-ноябр 2025, 07:06
1 159

Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади

Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.


21-ноябр 2025, 08:14
425

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
413

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.