Бош саҳифаҲудуд 24Тошкетн ш.“Николай-2” олтин тангасини $100 000 долларга сотаётган...

“Николай-2” олтин тангасини $100 000 долларга сотаётган шахслар ушланди

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея ёзилади хабарда.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз