Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқНима учун турмуш ўртоғининг розилигисиз битим тузиш...

Нима учун турмуш ўртоғининг розилигисиз битим тузиш хавфли?

Никоҳда сотиб олинган ёки хусусийлаштирилган кўчмас мулк:

Агар эр ва хотин никоҳда кўчмас мулк сотиб олган бўлса, бу умумий мулк ҳисобланади (Оила кодексининг 23-моддаси). Агар бошқа турмуш ўртоғи битимга рози бўлмаса, турмуш ўртоқлардан бири умумий квартирани ёки уйни сота олмайди.

Агар турмуш ўртоқлар ажрашган бўлса, лекин мол-мулк тақсимланмаган бўлса, у ҳали умумий мулк ҳисобланади – эрдан (хотиндан) розилик олиш керак бўлади.

Мулк умумий пуллар ҳисобига таъмирланди.

Ушбу қоида квартира ёки уй турмуш ўртоғидан бирига тегишли бўлган ҳолатларга нисбатан қўлланилади. Агар у эрнинг оилавий бюджет маблағлари эвазига капитал таъмирлаш ёки реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган бўлса, иккинчи турмуш ўртоғи кўчмас мулк улушига эга бўлиш ҳуқуқига эга (Оила кодекси, 25-модда. Эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки).

Одатда, турмуш ўртоқлардан бири кўчмас мулкни сотаётганда, иккинчиси бу ҳақда билади ва келишувга рози бўлади. Аммо турмуш ўртоғининг ёзма розилигисиз расмийлаштирилиш хавфли.

Нима учун – биз қуйида айтиб ўтамиз.

Қачон квартирани сотиш учун турмуш ўртоғининг розилиги керак эмас?

Агар у мол-мулкдан улуш олиш ҳуқуқига эга бўлмаса, турмуш ўртоғининг розилиги керак эмас.

Буларга қуйидагилар киради:

✓Никоҳдан олдин сотиб олинган

✓Эр (хотин)га совға қилинган мулк

✓Эр (хотин)га мерос

✓Никоҳ давомида хусусийлаштирилган ва эр (хотин)дан бири уни рад этган.

✓Никоҳ шартномаси асосида фақат битта турмуш ўртоғига тегишли.

Ушбу ҳолатларда кўчмас мулк умумий мулк деб ҳисобланмайди, шунинг учун эр ёки хотиннинг сотиш учун розилиги талаб қилинмайди.

Турмуш ўртоғингизнинг розилигини қандай олиш мумкин?

Кўчмас мулкни сотишга турмуш ўртоғининг розилиги нотариус билан тузилади. Унда никоҳ, мол-мулк ва турмуш ўртоғи сотишга розилик берганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.

Квартирани ёки уйни сотиш учун турмуш ўртоғининг розилигини олиш учун сиз қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

✓Сотишга рози бўлган турмуш ўртоғининг паспорти;

✓Никоҳ тўғрисида гувоҳнома;

✓Мулк тўғрисидаги гувоҳнома ёки кадастр ҳужжатидан кўчирма;

✓Агар эр-хотинлар ажрашган бўлса, ҳужжатлар тўпламига ажралиш тўғрисидаги гувоҳнома илова қилинади.

Баъзида нотариус психиатр ва наркологдан маълумотнома талаб қилади. Агар у битимга рози бўлган шахснинг ҳуқуқий лаёқатига шубҳа қилса, бу содир бўлади.

✓Ҳужжатлар нотариусга асл нусхада тақдим этилади.

Нотариал идора ходимлари кўчмас мулкни сотишга турмуш ўртоғининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат тузадилар. Турмуш ўртоғи уни имзолайди ва нотариус уни тасдиқлайди.

Нотариус хизматлари ва давлат божларини тўлаш Нотариал палата томонидан яратилган флаерда мавжуд.

Розилик муддати чекланмаган. Уни квартирани сотмоқчи бўлганларида ёки харидор топилганида тузилади.

Нима учун турмуш ўртоғининг розилигисиз битим тузиш хавфли?

Мулкни турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилигисиз ўтказиш,  айниқса, харидор учун хавфли.

Қонунга кўра, кўчмас мулкни сотиш тўғрисида огоҳлантирилмаган турмуш ўртоғи (эр ёки хотин)нинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларига нисбатан уч йиллик даъво муддати қўлланилади. (Оила кодекси  27-моддаси). Агар суд унинг тарафини оладиган бўлса, квартира эски эгаларига қайтарилади. Пулни қайтариб олиш учун харидор сотувчини судга бериши керак.

Агар харидор ёки сотувчи турмуш ўртоғига мол-мулкдаги ўз улушининг нархини қопласа, битим ҳақиқий деб ҳисобланади.

Квартирангиз ва маблағингизни, энг асосийси, вақтингиз ва асабингизни йўқотмаслик учун, сотиб олишдан олдин барча ҳужжатларни текширинг. Агар сотиб олинса, хусусийлаштирилса ёки никоҳда таъмирланса, сотувчидан сотишга турмуш ўртоғининг розилигини бериш талаб қилинади.

Ойгул Зокирова,

Янгиер шаҳрида ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз