Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунига кўра, қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди:
илмий назариялар ва математика усуллари;
ташкил этиш ва бошқариш усуллари;
шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;
ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;
электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;
бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари;
эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;
интеграл микросхемаларнинг топологиялари;
ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;
жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.