Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли “Norway Chess” турнири бошланди. Шахматчилар кеча блиц йўналишида ўз омадларини синаб кўришди.
Унда Нодирбек Абдусатторов биринчи ўрини қўлга киритди. У 9 имкониятдан 6 очко жамғариб, ғолибликка эришди. Абдусатторов кечаги баҳсларни у қадар муваффақиятли бошламаганди. У 2 ва 4-ўйинларда ютқазиб қўйганидан кейин жадвалда қуйи поғоналарни эгаллаб турганди. Аммо шундан кейин қолган 5та ўйинда 4,5 очко жамғариб, барчадан ўзиб кетди.
30 май, яъни кечадан мусобақада классик баҳслар бошланди ва мусобақа бир неча кун давом этади.