Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқНогиронлар аравачаси кимларга бепул берилади?

Ногиронлар аравачаси кимларга бепул берилади?

— Т. исмли шахс 1-гуруҳ ногирони экани, ҳозирда ногиронлар аравачасига эҳтиёжи мавжудлигини билдириб, ногиронлар аравачасини олиш борасида қандай имтиёзга эгалиги ҳақида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

— Пенсия ёшидаги муҳтож шахслар, 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар, 6 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга.

Ушбу шахсларга белгиланган протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.

Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эъзозхонов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз