Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқНогиронлиги бўлган шахсларни ўқишга қабул қилишда имтиёз...

Ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишга қабул қилишда имтиёз борми?

— Қизим II гуруҳ ногирони. Талаба бўлишни жуда хоҳлайди. Қонунчиликда ушбу тоифадаги, яъни ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишга қабул қилишда имтиёз мавжудми?

— Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек, ногирон болалар киради.

Саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз