Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонНорасмий бандликни қисқартиришга қаратилган қонун маъқулланди

Норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган қонун маъқулланди

Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Қонун аҳолининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, норасмий бандлик улушини қисқартириш, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган. Яъни, эндиликда, ўзини ўзи банд қилган аҳолининг иш стажи ҳисоби юритилади, пенсия ҳисобланади ва бошқа меҳнат ҳуқуқлари кафолатланади.

Қонун билан Солиқ кодексига ва “Томорқа хўжалиги тўғрисидаги” Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

Киритилаётган ўзгартишга кўра, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар), иссиқхона, паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга уларга тегишли бўлган томорқа ер участкаси майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъий назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилади.

Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонундан ер участкаси майдонига қўйилган талаблар чиқариб ташланмоқда.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқ суммасининг амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан, эндиликда йиллик базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари миқдорида солиқ тўлаши белгиланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз