— Автомашина савдоси билан шуғулланаман, асосий ишончномалар билан автотранспорт сотаман. Кеча шунақа асосий ишончнома билан автомашинани расмийлаштириш учун нотариусга борсам, эгаси оламдан ўтибди, ўтказиб бўлмайди, дейишди. Шу ростми? Мен асосий ишончнома олган бўлсам, сотиш ваколати менга берилган бўлса, энди сота олмайманми?
— Фуқаролик кодексининг 141-моддасида «Ишончноманинг бекор бўлиши» белгиланган бўлиб, унга кўра ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши ёхуд унинг вафот этиши ишончноманинг бекор бўлишига сабаб бўлади. Ушбу ҳолатда меросхўрлар мерос очилган жойдаги, яъни мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойидаги нотариал идорага мурожаат этишлари лозим. Нотариус меросхўрларнинг илтимосига кўра, уларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради.
Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди