Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқНотариус ҳужжатда имло хатога йўл қўйса у...

Нотариус ҳужжатда имло хатога йўл қўйса у ҳақиқий ҳисобланмайдими?

— Нотариус ва унинг ёрдамчи ходимлари ҳужжатларни расмийлаштиришда ўзбек ё рус тиллларида (мисол учун: ўғли — угли, қизи — кизи деб) хато тўлдиришса, у ҳужжат ҳақиқий ҳисобланадими?

— Қонун ҳужжатларига асосан тузилиб, арифметик хатоликка йўл қўйилган битимлар хақиқий ҳисобланади.

Адлия вазирининг 2019 йил 4 январда 3113-сон буйруғи билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида” йўриқноманинг 14 банди 3-хатбошисига асосан, нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатнинг барча нусхаларига унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин.

Саволга Урганч шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Барно Авезова  жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз