Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига асосан, фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкини ёки бу мулкка нисбатан ҳуқуқини, у вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф этилади. Васиятнома ёзма шаклда, нотариал тасдиқланиши ёки нотариал тасдиқланган васиятномага тенглаштириладиган, яъни касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасалари ёки қариялар ва ногиронлар уйлари бош врачлари, уларнинг ўринбосарлари ёки навбатчи врачлар томонидан тасдиқланган, директорлар томондан тасдиқланган васиятномалар, Ўзбекистон байроғи остида юрган кемаларда кема капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномалар, қидирув экспедициялар даврида экспедиция бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар нотариус бўлмаган жойда хизмат ўтаса, ҳарбий қисмлар командирлари томонидан тасдиқланган васиятномалар, озодликдан маҳрум этиш жойлари ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассаса бошлиқлари томонидан, нотариус бўлмаган аҳоли пунктларида яшаётган шахсларнинг қонунга мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан васиятномалар тасдиқланган бўлиши зарур.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, судга даъво ариза билан мурожаат этинг ва сизнинг масалангизни одил судлов кўриб чиққан ҳолда, сизнинг мурожаатингизга қонуний қарор чиқариб беради.
Саволга Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Лола Алиева жавоб берди.