Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Нотариуслардан ҳарбийларга байрам туҳфаси” акцияси бўлиб ўтди

“Нотариуслардан ҳарбийларга байрам туҳфаси” акцияси бўлиб ўтди

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан эълон қилинган “Нотариуслардан ҳарбийларга байрам туҳфаси” акцияси доирасида барча ҳудудларда жойлашган 30 га яқин ҳарбий қисмларда ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувларда 60 дан зиёд малакали нотариуслар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси

Зангиота туманида жойлашган Н-ҳарбий қисмда ҳам 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган учрашувда туманда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зулфия Османова иштирок этди.

— Бир кун давомида вилоят ҳудудларида жойлашган 7 та ҳарбий қисмда, 2000 нафарга яқин  ҳарбий хизматчилар билан учрашдик. Учрашувлар жуда  қизиқарли ўтди. Ҳарбий хизматчилар турли нотариал ҳаракатлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар. Биз саволларга батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар бердик. Муҳими, нотарусларимиз тизимдаги янгиликлардан, яратилган қулайликлардан ҳарбий хизматчиларни хабардор қилишди. Ҳарбий хизматчи ҳам фуқаро сифатида ўз умри давомида кўплаб нотариал ҳаракатларни амалга оширади, уй сотиб олади, автотранспорт харид қилади, уни бошқаришга яқинларига ишончнома бериши мумкин, ўзи ҳадя қилиши ва ҳадя олиши мумкин, хуллас, нотариусга мурожаат қилганида соҳадаги ислоҳотлар туфайли қандай енгилликлар яратилгани ҳақида маълумотларни диққат билан тингладилар, — дейди Палатанинг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Зангиота туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зулфия Османова.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси

Сирдарё вилоятида жойлашган Миллий гвардия бўлинмаси ҳамда ҳарбий қисмларда ҳам тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилди.

— Нотариуслар билан савол-жавоблар жуда қизиқарли ўтмоқда. Ҳарбий хизматчиларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга малакали мутахассислар маслаҳатини олишмоқда, акция учун миннатдорчилигимизни билдирамиз, – дейди Миллий гвардия бўлинма командири ўринбосари, капитан Ғуломжон Абдуллаев.

Навоий, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Андижон ва бошқа  вилоятлари нотариуслари томонидан ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари ҳам юксак савияда ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси

— Байрам муносабати билан ўтказилган учрашувларда ҳарбий хизматчилар биздан жуда кўп масалаларда маслаҳатлар олдилар. Нотариусларнинг медиатор вазифасини бажариши, судгача низоларни нотариал идорада ҳал этилиши ҳам уларда катта қизиқиш уйғотди. Ўйлайманки, ҳар иккала томон –ҳарбийлар учун ҳам, биз учун ҳам учрашувлар жуда фойдали бўлди, – дейди Палатанинг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Навоий шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Воҳиджон Саатов.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси

– Мамлакатда рўй бераётган ҳар бир сиёсий жараёнда нотариусларнинг иштирокини таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Нотариал палата ташаббуси билан эълон қилинган акция доирасида нотариусларимизнинг ташрифи ҳарбий хизматчилар томонидан илиқ кутиб олинганлиги бизни қувонтиради. Шу билан биргаликда, соҳадаги янгиликларни ҳарбий  соҳа ходимларига етказилди, яъни, ҳуқуқий билимлари оширилди. Биз бундай хайрли ишларни йил давомида ўтказишни режалаштириб олганмиз, – дейди Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз