Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқНуқсони аниқланган автомобил неча кунда алмаштирилиши керак?

Нуқсони аниқланган автомобил неча кунда алмаштирилиши керак?

Автомобил харид қилинди ва кутилмаганда унда нуқсон аниқланди. Қандай йўл тутиш керак?

Аслида истеъмолчи товарнинг нуқсонларини аниқласа етти кунлик муддатда уни айни шундай маркали маҳсултотга алмаштириб олишга ҳақли. Агарда маҳсулот сифатини қўшимча текшириш зарурати бўлса, унда истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида товар бошқасига алмаштириб берилиши шарт.

Нуқсонлари бўлган автотранспорт воситаларини алмаштиришда ҳам худди шу тартиб амал қилади.

Нуқсони бўлган автомобилни сотувчи, ишлаб чиқарувчи агар алмаштириш тўғрисида талаб берилган пайтда шунга ўхшаш автотранспорт воситаси бор бўлса етти кун муддатда алмаштириб бериши лозим.

Сифатни қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса автомобил эгаси томонидан талаб берилган кундан бошлаб 20 кун ичида алмаштирилади.

Шунга ўхшаш автомобил салонда ёки заводда бўлмаса-чи? У ҳолда истеъмолчининг талаби бир ой ичида қондирилиши керак.

Автомобилни алмаштиришда кафолат муддати эгасига берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Автотранспортда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун эҳтиёт қисмлар республика ҳудудида мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бундай вазиятда ҳам алоҳида талаб белгиланган. Бунда уларни келтириш талаб қилинадиган вақт ҳисобга олинмайди, бироқ уч ойдан ортиқ бўлмаган муддат белгиланади:

кўпи билан 10 кун — автомобил  эгаси томонидан талаб берилган пайтдан бошлаб ишлаб чиқарувчи томонидан;

кўпи билан 20 кун — талаб берилган пайтдан бошлаб савдо корхонаси томонидан.

Авазбек Сотволдиев,
ТДЮУ талабаси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз