Бош саҳифаМуҳимНуқсонли товар сотилганда истеъмолчи қандай ҳуқуқларга эга?

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи қандай ҳуқуқларга эга?

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:
товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
Агар нуқсонлар:
  • товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
  • кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича олти ой мобайнида;
  • кўчмас мулк истеъмолчига ўтказилган кундан эътиборан икки йил мобайнида, агар шартномада бундан узоқроқ муддат назарда тутилмаган бўлса;
  • мавсумий товарлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган муддат мобайнида аниқланган бўлса, истеъмолчи мазкур ҳуқуқларини рўёбга чиқариши мумкин.

Адлия вазирлиги масъул ходими Сурайё Гаппарова тайёрлади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз