Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонНукусдаги портлаш хонадонда табиий газ сизиб чиқиши...

Нукусдаги портлаш хонадонда табиий газ сизиб чиқиши туфайли содир бўлган

2023 йилнинг 29 январь куни соат 16.00 ларда Нукус шаҳри, “Темир жол” МФЙ 22-кичик туманида жойлашган 8/1-сонли 4 қаватли турар-жой биносида хонадонларнинг бирида сизиб чиққан табиий газ чақнаши оқибатида портлаш содир бўлиб, айрим хонадонларга зарар етган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли идоралар ходимлари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб боришган. Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни соат 02:30 ларда ФВВ қутқарувчилари томонидан турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Шунингдек, орадан 30 дақиқа ўтиб бино конструкциялари орасидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган эди. Эрта тонгга келиб, вайроналар остидан яна 4 нафар фуқаронинг жасади топилиб, жами ҳалок бўлганлар 5 нафар бўлди.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди нимани англатади?

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса — муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳозирда айбдор шахслар доирасини аниқлаш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал этилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз