Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОАВ: АҚШ армияси Хитой билан юзага келиши...

ОАВ: АҚШ армияси Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган можарога тайёрланмоқда

Қўшма Штатлар Хитой билан уруш учун жуда катта ҳақ тўлашга мажбур бўлади. Бу ҳақда “Хуаньцю шибао” шарҳловчиси Юань Сяоцунь ёзмоқда, деб хабар берди РИА Новости.

Юань Сяоцуннинг фикрича, АҚШ ҳарбийларининг Хитой билан бўлажак уруш ҳақидаги баландпарвоз баёнотларини бемаънилик деб қабул қилмаслик керак, улар Вашингтоннинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳақиқий ниятларини акс эттиради.

АҚШ армияси ҳақиқатан ҳам Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган можарога тайёрланмоқда, дея қўшимча қилган муаллиф.

“Оқ уй Пекинни қанчалик кўп урушга чорласа, улар Ватанни ҳимоя қилишга ва миллий мудофаани мустаҳкамлашга шунчалик қатъиятли бўлади. Америка Хитойни юқори технологиялар соҳасида қанчалик қамал қилса, унинг мустақил инновациялар, тадқиқот ва ишланмаларга бўлган интилиши шунчалик кучаяди. Ҳарбий даражадами ёки илм-фан ва технология соҳасидами, бундан қатъи назар АҚШнинг Хитойни забт этиш ҳаракатлари уларга тўлаши керак бўлган бадалларидан анча кам фойда келтиради”, — деб таъкидлади у.
Аввалроқ АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Майк Минихан ўз қўли остидагиларни 2025 йилда Хитой билан урушга ҳозирланишга чақирганди. Америка давлат котиби Энтони Блинкин январь ойида Японияга қилган сафари чоғида Хитойни АҚШ учун энг кучли стратегик таҳдид деб атаган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз