18 сентябрь, душанба футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари старт олади.
Бугун Ўзбекистоннинг учта клуби: “Насаф”, “Навбаҳор” ва “ОКМК” мусобақадаги иштирокини бошлайди. Учала жамоа ҳам меҳмонда ҳаракат қилади.
Унга кўра, “Насаф” Иорданиянинг “Ал Файсали” клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув Амман шаҳрида 21:00да бошланади.

Шунингдек, бугун соат 21:00да Олмалиқнинг АГМК жамоаси Жидда шаҳрида Бензема ва Канте етакчилигидаги “Ал Иттиҳод” меҳмони бўлади.

Бундан ташқари, яна бир вакилимиз Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Риёд шаҳрида таркибида Неймар, Малком, Буну каби бир қанча юлдуз футболчилари бўлган “Ал Ҳилол” билан рўбарў келади. Ушбу ўйин 23:00га белгиланган.
